ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортни молиялаштириш ва унинг моддий техник базаси /

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 13.12.2022 й. 05-1490-сон "O`z DSt 1168:2015 "Кураш учун гилам, кураш учун гиламларнинг қопламалари, кураш учун гиламларнинг матлари, татами. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2023 й. 132-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2023 й.

N 132




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

13.12.2022 й.

N 05-1490

         

БУЙРУҒИ

       

        

O`z DSt 1168:2015

"Кураш учун гилам, кураш учун

гиламларнинг қопламалари, кураш учун

гиламларнинг матлари, татами. Техникавий шартлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

          

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 11 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 132]

       

      

Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомга асосан буюраман:


1. O`z DSt 1168:2015 "Кураш учун гилам, кураш учун гиламларнинг қопламалари, кураш учун гиламларнинг матлари, татами. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

           

          

Бош директор                                                                         Д. Саттаров

       

           




Буйруққа

ИЛОВА



O`z DSt 1168:2015

"Кураш учун гилам, кураш учун

гиламларнинг қопламалари, кураш учун

гиламларнинг матлари, татами. Техникавий шартлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

       

1. 3.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3.3. Кураш учун гиламлар қуйидаги турларда ишлаб чиқарилади:

I тур - ўлчамлар 8000х8000 мм;

II тур - ўлчамлар 9000х9000 мм;

III тур - ўлчамлар 10000х10000 мм;

IV тур - ўлчамлар 12000х12000 мм;

V тур - ўлчамлар 14000х14000 мм;

VI тур - ўлчамлар 16000х16000 мм.".


2. 4.2.1.1-банд ва ундан кейин 1.1-жадвал билан тўлдирилсин:

"4.2.1.1. Тайёр кўринишдаги "JUDO" поливинилхлоридли матодан тайёрланган кураш учун гиламларнинг асосий ўлчамлари қуйида кўрсатилган 1.1-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.



1.1-ЖАДВАЛ



Ўлчашларнинг номи

      

Турлари

      

Ўлчаш катталиги

(mm)

        

1.Йиғилган ҳолдаги гилам:


узунлиги

I


8000

II


9000

III


10000

IV


12000

V


14000

VI


16000

кенглиги

I


8000

II


9000

III


10000

IV


12000

V


14000

VI


16000

2. Мат:


узунлиги


I, II, III, IV, V, VI

2000

кенглиги


I, II, III, IV, V, VI

1000

баландлиги

      

I, II, III, IV, V, VI

40

".

         

3. 4-жадвал қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:

           

"

Поливинилхлоридли мато "JUDO" (қоплама шакли "гуруч сомонли"), зичлиги 750 g/m2, яшил рангли (Panton - Pantone 2258 C), кўк рангли (Ral - Ral 5015)


Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки мувофиқлик сертификати бўйича


Сиртқи қисми учун мўлжалланган


Пенополиэтилен зичлиги 25; 33; 50 kg/m3 (ёхуд Поролон 160 дан 240 kg/m3)


Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки мувофиқлик сертификати бўйича


Тўлдиргич сифатида қўлланишга мўлжалланган


Сирпанмайдиган махсус полиэстер "Антислип" мато


Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки мувофиқлик сертификати бўйича


Орқа (тескари) томони учун мўлжалланган


".

              

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
















































































Время: 0.0154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск